АҚШ прокуратураси 2017 йилнинг 31 октябрида Нью-Йоркда терактни амалга оширган Ўзбекистон фуқароси Сайфулло Соиповни ўлим жазосига ҳукм этилишини талаб қилмоқчи. Бу ҳақда NBC News’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, Нью-Йорк штатида ўлим жазоси 1953 йилдан буён қўлланилмаган.
2017 йилнинг 31 октябрида асли ўзбекистонлик бўлган Сайфулло Соипов Нью-Йоркнинг Манхэттен қисмида ўзи бошқариб кетаётган машинани пиёдалар устига ҳайдаган эди, ҳодиса оқибатида саккиз киши ҳалок бўлган.
Соиповга 22 банддан иборат айблов хулосаси чиқарилганди. У 8 та қотиллик (ҳужум қурбонлари сони бўйича), 12 та ўлдиришга уриниш (жабрланганлар сони), ИШИДга кўмак, зўравонлик ва транспорт воситасини шикастлашда айбланмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)