Индонезиянинг Сулавеси оролида магнитудаси 7,5 га тенг бўлган кучли ерости силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Зилзила эпимаркази Палу шаҳридан 78 километр узоқликда, 10 километр чуқурликда бўлган. Эпимарказдаги силкинишлар фаоллиги бўйича бундай зилзила йўқ қилувчи сифатида баҳоланади.
Асосий силкинишдан кейин бир нечта қайтувчи силкинишлар юз берган. Улардан иккитасининг магнитудаси 5,8 га тенг бўлган.
Кучли зилзиладан кейин баландлги икки метр бўлган цунами юзага келган, деб ёзмоқда «РИА Новости». Цунами Палу шаҳрига ёпирилган, бироқ сув кейинроқ чекинган.
Indonesia geophysics agency says Sulawesi quake caused a tsunami. This video is doing the rounds. We believe it is real. pic.twitter.com/7xDzzRuj5v
— David Lipson (@davidlipson) September 28, 2018
Изоҳ (0)