Остоналик журналист Ирина Бекетовани ўлдирганликда гумонланаётган шахс ушланди, деб хабар беради «Tengrinews».
«Гумонланувчи Қозоғистон ИИВ криминал полиция департаменти ходимлари томонидан ҳибсга олинган. У полицияга қаршилик кўрсатишга ва қочишга уринмаган», — дейилади хабарда.
Анатолий Гусенов журналист Ирина Бекетовани уй йўлаги олдида бегона эркак билан кўрганидан сўнг, рашк оқибатида уни ўлдирган. Бекетова ва Гусейновнинг икки нафар фарзанди бўлса-да, улар ҳануз расман оила қурмаган эди.
Ирина Бекетова 12 йил давомида «Қозоғистон темирйўлчиси» газетасида ишлаган.
Изоҳ (0)