Бугун, 28 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ деҳқон бозори ёнида автобусдан ёнғин чиққан. Бу ҳақда UZ24 хабар берди.
«Қўйлиқ—Бошлиқ» оралиғида қатновчи 4-автобус саройига қарашли 45-йўналишдаги автобус автошоҳбекатда турган вақтида қисқа туташув юз берган.
Атрофни тутун қоплаган, жабрланганлар йўқ.
Аҳоли ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўт ўчириш хизматига мурожаат қилинган.
Ҳозирда ушбу ҳодиса юзасидан текшириш ишлари олиб борилмоқда ва сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)