2017 йилнинг июнидан 2018 йилнинг сентябригача Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳужжатлари бўйича 21,9 триллион сўм миқдоридаги қарздорликларнинг ундирилиши таъминланди, деб ёзади Spot. Бу аввалги худди шундай даврга нисбатан 6,6 триллион сўмга кўпроқ демакдир.
Бюро директори Ботир Қудратхўжаев берган маълумотларга кўра, шунингдек, коммунал хизматлар учун бюро ходимлари томонидан истеъмолчилардан 29,5 триллион сўм ундириб олинган. Шунинг 15,4 триллиони — электр энергияси, 13,2 триллиони — табиий газ, 834,6 миллиард сўми — сув истеъмоли учундир.
Изоҳ (0)