• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Иқтисодиёт университети ректори: Ўқув сифатини ошириш мақсадида 25 та хорижий мамлакатдан 40 дан зиёд олимлар жалб этилди

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Баҳодир Ходиев ЎзА мухбирига берган интервьюсида олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, унинг аҳамияти, халқаро ҳамкорлик, педагогларга кўрсатилаётган эъзоз ва эҳтиром ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: UzDaily

    Фото: UzDaily
    Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида халқаро ҳамкорликни кучайтириш бўйича кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган ‘Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида’ги ҳамда ‘Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар’ тўғрисидаги қарорлари бугунги кунда Ўзбекистон олий таълим тизимида кенг қамровли халқаро алоқалар ривожланишида ижобий самараларини бермоқда.

    Мазкур қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат иқтисодиёт университетида туб ўзгаришлар бўлди. Ҳозирги кунда юздан ортиқ халқаро университетлар билан ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланган, буларга дунёнинг ҳар бир бурчагидан: АҚШ, Ғарбий ва Шарқий Европа, Россия Федерацияси, Ўрта ва Марказий Осиё, Австралия мамлакатлари университетлари киради.

    Бундан ташқари, халқаро университетлар билан қўшма дипломларни жорий этиш бўйича шу йилдан Россия Федерациясининг Урал давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликка эришилди. Бунга қўшимча қилиб, таълим муассасамизда 2018—2019-ўқув йилидан бошлаб бакалавр даражасининг қўшма дипломини бериш учун ‘Экспортга йўналтирилган менежмент’, ‘Туризм ва дам олиш менежменти’ йўналишлари фаолияти йўлга қўйилади.

    Ҳар йили юзга яқин университет талабалари ўзаро ҳамкорлик ва талабалар алмашинуви дастури бўйича: Жанубий Корея, Япония, Хитой Халқ Республикаси, Германия, Польша ва Болгария олий таълим муассасаларига бир семестр ўқиш учун юборилмоқда. Бу талабаларимизга мутахассислиги бўйича тил кўникмаларини эгаллаши учун кенг имконият яратади. Шунингдек, уларнинг дунёқараши кенгайишига, келажакда тўғри йўлни танлаб, билимини ошириб, олган кўникмаларини амалиётга татбиқ этишида муҳим аҳамият касб этади.

    Университет ‘Erasmus plus’ дастури асосида Европа Иттифоқидаги университетлар билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Бунда дастурнинг кредит алмашинуви, ‘Капасити билдин’ ва ‘Жан Монне’ лойиҳаларида иштирок этиб университет ғолибликни қўлга киритган. Ҳозирда университет Британия Кенгаши билан ҳамкорликда бир қатор лойиҳалар устида ҳамкорлик олиб боряпти. Ушбу ҳамкорликлар, албатта, университет ва Ўзбекистон келажаги учун ўз ижобий самарасини беришига ишонамиз.

    Халқаро университет профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда семинар-тренинглар, ҳамкорлик лойиҳалари, танловлар ўтказиш яхши анъанага айланган. Моддий-техник жиҳатдан тўла таъминланган, энг сўнгги замонавий технологиялар асосида жиҳозланган аудитория ва конференция заллари талабаларнинг билим олишига қулайлик, педагоглар иш фаолиятида эса енгиллик яратади.

    Кадрлар масаласи давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланган. Шу боис етук мутахассисларни тайёрлаш, соҳага малакали мутахассисларни етказиб беришда университетда 397 нафар профессор-ўқитувчи фидойилик билан фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 40 нафари фан доктори, 113 нафари фан номзоди ва 14 нафари иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)дир. Илмий салоҳият мазкур ўқув йилида 42 фоизни ташкил этмоқда.

    Ҳозирда университетда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги ‘Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида’ги қарори бўйича таянч докторантлар, докторантлар ва мустақил изланувчилар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг диссертацияларни тайёрлаш механизми тубдан қайта кўриб чиқилди. Улар учун мунтазам равишда илмий-услубий семинарлар ташкил этилмоқда. Хорижий журналларда илмий мақолаларни чоп этишнинг усул ва воситаларини ўрганишга қаратилган тренинглар, шунингдек, жаҳон илмий журналларидаги мақолаларни ўқиш, уларни юклаб олиш, таҳлил қилиш билан боғлиқ тадбирлар режали тарзда амалга оширилмоқда. Буларнинг натижасида жорий йилнинг шу давригача жами 3 та докторлик диссертация иши (DSs) ва 17 та иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ташкил этилди. Бу эса университет илмий салоҳиятининг янада кўтарилишида аҳамиятлидир.

    Эндиликда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг қўшма қарори билан ҳар йили халқаро ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида 500 талик рўйхатга киритилган, рўйхати тасдиқланадиган таълим муассасалари битирувчиларининг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) нострификация қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 апрелдаги қарори билан ‘Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида’ги Низомга ўзгартиш киритилиб, шундай тартиб жорий этилди. Бу эса ўз навбатида олий таълим муассасалари ўртасида рақобатни янада кучайтириб, кадрлар тайёрлаш тизимида қатор ўзгаришларга олиб келади.

    Давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режа ва ўқув фан дастурларга мувофиқ ўқитиш сифатини таъминлаш, ўқув жараёнини кадрлар истеъмолчиларининг таклифларини инобатга олган ҳолда ташкил этиш муҳим масалалардан биридир. Айни жараён ҳамиша диққат марказимизда.

    Президентимизнинг 2016 йил 30 декабрь куни мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашувида фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада такомиллаштириш борасида белгилаб берган устувор йўналишлари ижросини таъминлаш мақсадида университетда 43 та – вазирлик, қўмита, ташкилот ва корхоналар билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган ва инновацион-корпоратив ҳамкорлик самарали йўлга қўйилган.

    Ушбу ҳамкорлик соҳани ривожлантиришга хизмат қилувчи таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида университет профессор-ўқитувчилари стажировкаларга юборилмоқда. Шу жараёнда вазирлик, қўмита, ташкилот ва корхоналар билан хўжалик шартномалари имзоланиб, шу орқали университет ҳисоб-рақамига келиб тушган пулнинг 75 фоизи ўша жараёнда фаол иштирок этган педагогларга ойлик тариқасида берилмоқда.

    Бундан ташқари, профессор-ўқитувчилар стажировка жараёнида назарий билим ва кўникмаларга ҳам эга бўлмоқда.

    Университетимизда ўқув жараёни 5 факультет ва магистратура бўлимида ташкил этилган. Ўқув машғулотларини олиб боришда 24 кафедра фаолият юритади. 22 таълим йўналиши ва 25 магистратура мутахассислигида 5 минг 422 йигит-қиз илм олмоқда. Уларнинг 4 минг 837 нафари бакалавриат, 585 нафари магистратура босқичида таҳсил олаётир. Иқтисодиёт, Менежмент, Маркетинг, Банк иши, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит каби йўналишлар бўйича кадрлар тайёрланмоқда. 2018—2019- ўқув йилида Суғурта иши, Минтақавий иқтисодиёт, Иқтисодий хавфсизлик, Бизнес информатика янги йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.

    Ўқув машғулотларини юқори савияда ўтказиш учун барча моддий-техника базаси мавжуд. Жами мавжуд 212 аудитория 95 фоизга ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозланган, шу жумладан, 27 компьютер синфи, 4 лингофон хонасида хорижий тилларни ўрганиш учун имкониятлар яратилган. Илм-фаннинг сўнгги ютуқлари асосида ‘Ақлли аудитория’, ‘Инновацион банк ўқув хонаси’, ‘Халқ банки ўқув хонаси’, ‘ПКФ МАК АЛЬЯНС’ халқаро аудиторлик ташкилоти ўқув хонаси, Туризм ва сервис кафедрасининг ўқув амалий маркази меҳмонхона ва ресторан сервиси бўйича махсус жиҳозланган аудиториялари, ‘Очиқ осмон остидаги музей’ мажмуасида машғулотлар ўтказилади. Бепул интернет, мингдан зиёд компьютерлар талабалар ихтиёрида.

    2019 йилдан бошлаб Вебстер университети билан янги мутахассисликлар бўйича магистрларни тайёрлаш ишлари бошланади. Ўқув сифатини ошириш мақсадида 25 хорижий мамлакатдан қирқдан зиёд олимлар жалб этилди. Улар ҳам йигит-қизларимиз учун устоз ҳисобланади. Талабаларимиз уларни ҳурмат қилади.

    Устоз, мураббий, ўқитувчи, муаллим... Таълим-тарбия берган инсонни шу каби сўзлар билан улуғлаймиз. У хоҳ мактаб, хоҳ ўрта махсус таълим муассасаси, хоҳ олий таълим бўлсин биз уларни ҳурматлаймиз, қадрлаймиз.

    Шундай экан, юртимиз учун қилаётган меҳнатимиз қадрланаётгани, шарт-шароит ва имкониятлар яратилиб, эътироф этилаётганимизнинг ўзи катта гап. Бу иш фаолиятимиз, йигит-қизларга таълим бериш давомида янада кўпроқ куч ва жасорат билан меҳнат қилишимизга олиб келади.

    Баҳодир Ходиев, Иқтисодиёт универистети ректори

    28.09.2018, 13:23   Изоҳ (0)   10744
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда катта миқдордаги долларни сўмга алмаштираётган шахслар қўлга олинди

    28.09.2018, 12:53

    Душанбеда МДҲ саммити бошланди

    28.09.2018, 12:50

    Бош вазир ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоровга парламент сўрови юборилди 

    28.09.2018, 12:39

    Panasonic компанияси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» билан битим тузганлигини эълон қилди

    28.09.2018, 12:10

    Нидерландия компанияси Ўзбекистонда ўз муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун 2 йил вақт сарфлади

    28.09.2018, 11:55

    Мажбурий ижро бюроси сўнгги 15 ой ичида қарийб 22 трлн сўм қарздорликни ундирди

    28.09.2018, 11:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.