• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нидерландия компанияси Ўзбекистонда ўз муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун 2 йил вақт сарфлади

    Интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза тақдим этиш Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятининг асосий вазифалардан бири ҳисобланади, дейилади агентлик хабарида. Агентлик давлат рўйхатидан ўтказиш учун миллий талабнома берувчилар билан бир қаторда хорижий талабнома берувчилардан ҳам талабномаларни қабул қилади. Давлат рўйхатидан ўтказилган интеллектуал мулк объектларига талабнома берувчиларга муҳофаза ҳужжатлари берилади. Муҳофаза ҳужжати орқали тақдим этилган ҳуқуқлар талабнома берувчининг миллий ёки хорижлик эканидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида муҳофаза қилинади ва ҳимояланади.

    Фото: Интеллектуал мулк агентлиги

    Фото: Интеллектуал мулк агентлиги

    Бунга мисол тариқасида хорижлик патент эгаси— АҚШнинг Merck & Co., Inc номли компаниясига қарашли Merck Sharp & Dohme Corp. шўъба компанияси (Нидерландия) ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бўлиб ўтган суд ишлари келтириб ўтилди.

    Агентлик томонидан Merck Sharp & Dohme Corp. компанияси номига JANUVIA товар белгиси рўйхатдан ўтказилган ва товар белгиси «фармасевтик препаратлар» синфига киритилгани тўғрисидаги топширилган гувоҳнома орқали мазкур компанияга ҳуқуқий муҳофаза тақдим этилган.

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида гипергликемия, 2-тоифа қандли диабет, ортиқча вазн ва липид тизимидаги бузилишлар билан боғлиқ бошқа касалликларни даволаш учун ўз таркибида фаол бирикма сифатида ситаглиптинни сақловчи «ЯНУВИЯ» савдо номига эга бўлган препарат Merck Sharp & Dohme Corp. номига рўйхатга олинган эди.

    Агентлик томонидан Merck Sharp & Dohme Corp. компаниясига структуравий формулага эга ситаглиптиннинг структуравий бирикмали формуласига ҳамда ситаглиптин моддасини сақловчи фармасевтик таркиб учун патент берилган ва ҳуқуқий муҳофазаси тақдим этилган. Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Merck & Co., Inc компанияси патент эгаси сифатида патентланган маҳсулот — ситаглиптинни ўз ичига олувчи фармацевтик таркибга эгалик қилиш, фойдаланиш ва тарқатишга бўлган мутлақ ҳуқуққа эга ҳисобланади.

    Покистоннинг CCL Pharmaceutical Pvt компанияси ва Ўзбекистондаги Apple Farm хусусий корхонаси ҳуқуқ эгасининг ёзма тарздаги розилиги ва рухсатини олмай туриб, яъни юқоридаги Қонун талабларини бузган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида таркибида ситаглиптин моддасини ўз ичига олувчи препаратларни олиб кириш, тарқатиш ва сотиш билан шуғулланиб келган.

    Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида CCL Pharmаceutical (Pvt) Ltd номига фаол модда сифатида ўз таркибида Ўзбекистон Республикаси патенти билан муҳофазаланган ва мутлақ ҳуқуқлари Merck Sharp & Dohme Corp. компаниясига тегишли бўлган ситаглиптин бирикмасини ўз ичига олувчи SITA MET савдо номига эга бўлган препарат рўйхатга олинган.

    2016 йилда Merck Sharp & Dohme Corp. компанияси ўз ҳуқуқларининг CCL Pharmaceutical Pvt компанияси ва Apple Farm хусусий корхонаси томонидан бузилаётганини аниқлагач Ўзбекистон суд инстанцияларига ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини сўраб мурожаат қилади. Суд ишлари қарийб 2 йил давом этди, лекин Merck Sharp & Dohme Corp. компанияси ўз патентига бўлган тегишли ҳуқуқлардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатига чек қўйилишига эриша олмади.

    Суд инстанциялари орқали ҳуқуқлари тикланишига эришолмагач, патент эгаси сифатида Merck Sharp & Dohme Corp. компанияси Ўзбекистон Республикаси Олий судига мурожаат қилади.

    2018 йилнинг 28 августида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий масалалар бўйича суд коллегияси Merck Sharp & Dohme Corp. компаниясининг шикоят аризасини қондириб, CCL Pharmаcеutical компаниясига Ўзбекистон Республикаси патенти билан муҳофазаланган ситаглиптин фаол моддасини ўз ичига олувчи товарларини Merck Sharp & Dohme Corp. компаниясининг ёзма тарздаги розилиги ва рухсатисиз республика ҳудудига олиб кириши, тарқатиши ва сотишини тақиқлаб қўйди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий масалалар бўйича суд коллегиясининг ушбу қарори хорижлик тадбиркорлар ва инвесторлар учун Ўзбекистонда интеллектуал мулк давлат ҳимоясига олинганини яна бир тасдиқлаб берди.Шунингдек, Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро шартномалар ва битимлар меъёрларининг миллий патент қонунчилигида ўз аксини топгани ва бу меъёрлар республика миқёсида амалда тадбиқ этилаётгани Ўзбекистоннинг интеллектуал мулкка нисбатан ҳуқуқ эгалари манфаатларини амалга оширишнинг самарали механизмларини шакллантириш, хусусан, Ўзбекистоннинг дунё иқтисодий майдонига интеграциялашув борасидаги интилишини намоён этади, дейилади хабарда.

    28.09.2018, 11:55   Изоҳ (0)   7500
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мажбурий ижро бюроси сўнгги 15 ой ичида қарийб 22 трлн сўм қарздорликни ундирди

    28.09.2018, 11:40

    Тошкентдаги Мустақиллик шоҳ кўчасида эман дарахтлари кесилишда давом этмоқда (фото)

    28.09.2018, 11:25

    Қўйлиқ деҳқон бозори ёнида автобусдан ёнғин чиқди

    28.09.2018, 11:13

    «Ўзбектелеком» метрода Wi-Fi ишга туширилиши, интернет тезлигининг ортиши ва Ўзбекистондаги биринчи масофавий савдо офиси ҳақида маълумот берди

    28.09.2018, 10:55

    Ноннинг эркин бозор нархи бўйича сотилаётгани ҳудудлардаги нарх-навога қандай таъсир кўрсатди?

    28.09.2018, 10:25

    Фарғонада Латвиянинг ахборот тизимлари менежменти олий мактаби филиали ташкил этилди

    28.09.2018, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ракета зарбаларидан Исроилдаги турар жойлар вайрон бўлди (фото)

    Дунё | 15 июн, 15:41

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:55

    Тошкентда Dynamic Tower қурилиши мумкин

    Ўзбекистон | 15 июн, 14:13

    Агуэро: “Роналду Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини телевизорда кўраяпти”

    Спорт | 15 июн, 14:00

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситалари учинчи партияси Ўзбекистонга етиб келди

    Ўзбекистон | 15 июн, 12:52

    “Ливерпуль” икки ҳужумчисини 105 млн еврога пулламоқчи

    Спорт | 15 июн, 12:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.