• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда илк бор кластер усулида пахта етиштирилди

    Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги «Ангор Сурхон Ғурури» масъулияти чекланган жамияти биринчи марта кластер усулида пахта хом ашёси етиштирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Тадбиркорларнинг вилоятда ҳосилни парваришлашдан тортиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган босқични ўз ичига қамраб олган янги лойиҳани амалга ошириши учун ўтган йил кузда тумандаги Шароф Рашидов, «Қорасув» ва «Навшаҳар» массивларидан ҳосилдорлиги паст, шўрланган ер майдони ажратиб берилган эди. Бу ерда улар энг замонавий аграр талабларга жавоб берадиган, ривожланган давлатлар тажрибаси асосида пахта етиштиришни йўлга қўйди.

    Илғор инновацион ғояларни жорий этиб, ҳосилдорликни 20-25 центнердан 50-60 центнерга етказишни мўлжаллаган тадбиркорлар ерга эгалик қилгач, мавжуд майдонларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сифатли шудгорлаш ва зараркунандалар кўпайишининг олдини олишга алоҳида аҳамият қаратди. Шу мақсадда экин майдони атрофидаги каналлар, ариқ-зовурлар лой, қамиш ва бошқа зарарли ўтлардан тозаланди. Ерни тез ва чуқур шудгорлаш учун 220 ва ундан юқори от кучига эга тракторлар, замонавий технологик чизеллардан фойдаланилди.

    — Бу жараёнда узоқ йиллардан буён ернинг «без» қатлами бўлиб келган ва шунинг оқибатида ҳосилдорликни пасайтириб юборган қатқалоқни янчиш агротехнологияси қўлланилиб, чизел билан 60 сантиметр чуқурликда ҳайдалди, — дейди МЧЖ агрономи А.Тўраев. — Унумдор тупроқ ва минерал ўғитлар билан бойитилди. Бир гектар экин майдонига 300 килограмм аммофос, 100 килограмм калий, 50 килограмм азот берилди. Бу экин илдизини 50-60 сантиметр ер қатламига етказиб, сувнинг 70-80 сантиметр чуқурликка сингишига пухта замин яратди. Ҳосилдорликни икки баробаргача оширди. Бу юмушларга хорижлик тажрибали мутахассислар жалб этилгани ҳам ютуқлар омили бўлди.

    Замонавий инновацион усуллар асосида пахта етиштириш ва уни қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи ўзлаштиришга аҳд қилган ишбилармонлар эрта баҳорда 5 минг 800 гектар майдонга «Сурхон-14», «Сурхон-16», «Наманган-77», «Иолатан-14 А 1» ва «Жарқўрғон» навли чигит уруғларини хориж тажрибаси асосида бир текис ундириб олди.

    — Далаларимизда пахта қийғос очилган, — дейди МЧЖ раҳбари А.Норқобилов. —Ҳар куни ўртача беш минг теримчи 180 тоннагача пахта термоқда. Уларнинг унумли меҳнат қилиши учун барча шароит яратилган. Энди қўшимча теримчиларни жалб этиб, улар сонини 12 минг нафарга етказишни мўлжаллаяпмиз. Бунинг учун маҳаллалардаги кайвони аёлларни жалб этмоқдамиз. Бунда 100 нафар кўнгилли ҳашарчини тўплаб берган кайвониларга ўн кун учун 500 минг сўмдан мукофот пули берилади. Терим пулини ҳам кунлик бериб боришни йўлга қўймоқчимиз. Бу бизнинг машаққатли меҳнат эвазига тўпланган хом ашёни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай, қисқа кунларда йиғиб олишимизга имконият яратади.

    Замонавий агротехнологиялардан фойдаланиб, пахта етиштирган тадбиркорлар дастлабки йилда мавжуд майдонлардан 17 минг 800 тонна юқори сифатли хом ашё топширишни режалаштирган эди. Энди мавсум якунигача бу кўрсаткични 20 минг тоннадан ошириш мўлжалланмоқда. Йиғиб олинаётган пахта ҳосили 250 дан ортиқ ташиш техникаси ёрдамида пешма-пеш қабул пунктига етказиб берилмоқда.

    Вилоятда кластер усулини қўллаш бу йил «Ангор Сурхон Ғурури» МЧЖда илк синовдан ўтказилмоқда. Келгусида улар пахта етиштиришдан тортиб, то хом ашёдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш билан якунланадиган тўлиқ тўқимачилик иш жараёни циклини яратади. Инновацион тўқимачилик кластери ташкил этилиб, ўзлари етиштирган пахтани қайта ишловчи замонавий фабрика ва завод қурилади.

    26.09.2018, 16:30   Изоҳ (0)   36551
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қўйлиқ ота»га хорижлик зиёратчиларни олиб бориб бўлмайди

    26.09.2018, 16:12

    Сурхондарёда набира бувисининг қўйларини ўғирлади

    26.09.2018, 14:50

    Фарғоналик 123 ёшли онахон Гиннес рекордлари китобига кирадими?

    26.09.2018, 14:34

    Муборак туманида ҳоким ёрдамчиси ва молия бўлими бошлиғи 21 млн сўм пора билан қўлга тушди (видео)

    26.09.2018, 14:20

    Самарқандда божхона ходимини ҳақоратлаган фуқаро 13 миллион 779 минг 200 сўм жаримага тортилди

    26.09.2018, 12:45

    Ўзбекистон 20 та мамлакатнинг дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олади. Бу нархлар пасайишига олиб келиши керак

    26.09.2018, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия ҳукумати Сувайда шаҳрида тартиб ўрнатилганини, бадавий қабилалар ортга чекинганини маълум қилди

    Дунё | 20 июл, 16:50

    Ўзбекистонда гепатитни аниқлаш мақсадида скринингдан ўтказилганлар сони маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 16:20

    Исроил гуманитар ёрдам олиш учун кетаётган 36 нафар ғазоликни ўлдирди

    Дунё | 20 июл, 15:47

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.