Россия Ўзбекистондан келтириладиган юклар учун махсус шартларни тақдим этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «РТЙ» бошқарув раиси Олег Белозеров маълум қилди, деб ёзади «Подробно».
Белозеров Тошкентга яқиндаги ташрифида Россия томони ҳозирда махсус тариф шартларини ишлаб чиқаётганлигини маълум қилди. Унинг доирасида Марказий Осиё мамлакатларидан юкларни ташиш, жумладан Ўзбекистоннинг минерал ўғитлар, рангли металлар ва бошқа маҳсулотларини ташиш учун 50 фоизгача чегирмалар тақдим этиш режалаштирилмоқда.
Жорий йилда «Ўзбекистон темир йўллари» Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Россия Федерацияси каби мамлакатларга бутун ҳудуди бўйлаб юкларнинг алоҳида турларини ташиш учун турли имтиёз ва чегирмалар тақдим этди.
Ўз навбатида, қозоқ, туркман, рус, украин, грузин ва эронлик ҳамкорлари томонидан Ўзбекистондан юкларни ташишга имтиёзлар тақдим этилди.
Изоҳ (0)