«Украина гўзали – 2018» ғолиби Вероника Дидусенко танлов қоидаларини бузганлиги учун унвондан маҳрум этилди, деб ёзади Sputnik танлов ташкилотчиларига таяниб.
Дидусенко шартнома талаблари ва танлов қоидаларини бузганлиги учун танловдан чиқариб ташланди.
Танлов шартларига кўра, қатнашчилар турмушга чиқмаган ва уларда фарзандлар бўлмаслиги керак.
Вероника Дидусенко ўзи ҳақида нотўғри маълумот берган.
Яқин вақтларда «Украина гўзали – 2018» танлови қайта ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта «Украина гўзали — 2018» финал босқичи бўлиб ўтганди. Унда 24 нафар қизлар иштирок этди. Танлов ҳакамлар ҳайъати Вероника Дидусенкони ғолиб деб топди.
Изоҳ (0)