Лондонда яшовчи 13 ёшли Каранбир Чима юраги тўхтаб қолиши оқибатида вафот этди. Унинг синфдоши ҳазиллашиб, унга бир бўлак пишлоқни отган, у эса боланинг футболкасига кириб қолган, деб ёзади TJournal.
Ўспиринда буғдой, глютен, барча сут маҳсулотлари, тухум ва ёнғоққа нисбатан кучли аллергия бўлган. Мактаб шифокори дарҳол махсус ингалятордан фойдаланган, у Каранга ёрдам бериши керак эди, аммо анафилактик шок ўтиб кетмаган. Боланинг томир уриши секинлаша бошлагач, шифокор тез ёрдам чақирган. У етиб келгунича болага адреналин укол қилган, юрак массажини бажарган, шунингдек, дефебрилятордан фойдаланган.
Ҳаёт учун ўн кун курашгач, Каранбир маҳаллий шифохонада юраги тўхтаб қолиши натижасида вафот этган.
Изоҳ (0)