Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин америкалик ҳамкасби Дональд Трампга КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг хатини топширди, деб ёзади «РБК». Бу ҳақда Жанубий Корея президенти маъмурияти Kyodo агентлигига маълум қилган.
Трамп КХДР раҳбарининг хатини Вашингтондаги саммит чоғида олган. АҚШ ва Жанубий Корея президентлари Трамп ва Ким Чен Иннинг янги учрашуви учун эҳтимолий жой ва вақт ҳақидаги фикрлари билан бўлишган. Хатда нима ҳақда гап бориши айтилмаяпти.
Шимолий Корея етакчисининг мактуби ҳақида 20 сентябрь куни маълум бўлган эди. Жанубий Корея президенти уни Пхеньяндаги музокаралар чоғида олган. Мун Чжэ Иннинг сўзларига кўра, КХДР раҳбари денуклиаризация жараёнини тезроқ якунламоқчи ва АҚШ президенти билан учрашув ўтказмоқчи.
Изоҳ (0)