Қозоғистоннинг «Nur.kz» янгиликлар портали мухбири Ирина Бекетова Остонада ўлдириб кетилди.
Қотиллик сабаби ва тафсилотлари ҳозирда полиция томоидан ўрганилмоқда.
«Остона полициячилари томонидан 34 яшар эркак 37 ёшли аёлнинг ўлимига сабаб бўлган қасддан тан жароҳатлари етказганлиги аниқланди. Гумонланувчини қўлга олиш чоралари кўрилмоқда. Экпертиза белгилаган ва судга қадар бўлган текширув олиб борилмоқда», дея маълум қилди Остона ички ишлар департаменти матбуот хизмати.
Ирина Бекетовадан 4 нафар фарзанд қолди. Журналист уларни ёлғиз тарбия қилаётганди.
Изоҳ (0)