• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Журналистларнинг Фарғонадаги анжумани: Ўзбекистонда газета-журналлар яшаб қолмаса, айб ўзимизда бўлади

    Ижтимоий тармоқлар, интернет ривожланган бир пайтда босма нашрлар қандай яшаб қолади? Шу пайтгача обуна ҳисобидан кун кўриб келган газета-журналлар ёпиладими? «Матбуот тарқатувчи» ва почта обуна пулини таҳририятларга ўтказиб беришни нега пайсалга солмоқда? Фарғонада ўтказилган «Ахборот майдонида босма нашрлар, электрон ОАВ ва ижтимоий тармоқлар мутаносиблиги» мавзусидаги илмий-амалий конференцияда шу каби муаммолар юзасидан фикр алмашилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    —Ахборот технологиялари тараққий этган Япония, Жанубий Кореяда адади жуда катта бўлган нашрлар бор. Бизнинг нашрларимиз ҳам замон талабларига мослашиши зарур. Мавзу танлашга янгича ёндашишимиз, ёзиш услубимизни ўзгартиришимиз керак. Айниқса, босма нашрларда чуқур таҳлилга асосланган мақолалар салмоғини кўпайтириш кун тартибидаги муҳим масала, – дейди «Ўзбекистон овози» газетаси бош муҳаррири Сафар Остонов.

    Конференцияда журналистлар малакасини ошириш, танқидий ва таҳлилий мақолалар тайёрлаш, мавзу танлаш, дизайн ва саҳифалаш, интернет ҳамда ижтимоий тармоқлар ривожи хусусида сўз юритилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Яқинда Жанубий кореялик таниқли актриса, ўзбекистонликларга «Сарой жавоҳири» сериалидаги Тангем роли билан танилган Ли Ёнг Э билан «Олам аро» журнали учун интервью уюштирмоқчи бўлдик. Шу вазиятда нима қилиш керак эди? Кореяга мухбир жўнатиш анчагина маблағ, меҳнат ва вақт талаб қилади. Биз бошқача йўл тутдик – элчихона орқали актрисанинг электрон манзилини олиб, унга корейс тилида хат юбордик. Тез орада Ли Ёнг Эдан жавоб келди ва биз ундан онлайн тарзда интервью олдик. Иш жараёнида ҳар куни дуч келишимиз мумкин бўлган бу каби вазиятлар бугун ахборот майдонида яшаб қолишни истаган ҳар қандай ОАВ замонавий технологиялардан самарали фойдаланиши кераклигини билдиради, – дейди Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими раиси Муҳаммаджон Обидов.

    Ҳудудий нашрларни қийнаётган муаммолардан яна бири — олий маълумотли ва малакали журналистларнинг етишмаслиги. Бугунги кунда таҳририятларда меҳнат қилаётганларнинг асосий қисми пенсия ёшидаги ёки бошқа соҳа мутахассисларидир. Ёш, янгича фикрлайдиган ва анъанавий қолиплардан ҳоли мақолалар ёзадиган кадрларга эҳтиёж юқори.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Агар газеталар яшаб қолмаса, айб ўзимизда бўлади. Ўзимизни аравамизни ўзимиз тортишимиз керак. Албатта, газеталарда чуқур таҳлилларга асосланган материаллар салмоғини кўпайтириш, кадрлар салоҳиятини ошириш лозим. Афсуски, орамизда «ёзаман» деган журналистлар жуда кам, – дейди «Ишонч» газетаси бош муҳаррири Ҳусан Эрматов.

    Босма нашрлар фаолиятини яхшилаш учун почта хизмати ва матбуот тарқатиш тизимини жиддий ислоҳ қилиш керак. Бу соҳада хизмат кўрсатиш сифати паст ва нархи жуда юқори.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Матбуот нашрларини тарқатувчи ташкилотлар фаолияти талабга жавоб бермайди. Газетамиз баъзида бир ойда ҳам обуначига етиб бормаяпти. Газетани вақтида олмаган ўқувчи яна қайтиб шу нашрга обуна бўладими? Йўқ, албатта. Бундан ташқари, тарқатувчи ташкилотлар обуна пулларини ўз вақтида таҳририят ҳисоб рақамига ўтказиб бермайди, – дейди «Ферганская правда» газетаси бош муҳаррири Гулбаҳор Саидғаниева.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — «Ҳуррият» газетасида бош муҳаррир сифатида иш бошлаган кунларим ЎзА мухбири савол берди: «Сиз газетада, ахборот агентлигида ишлагансиз. Нима деб ўйлайсиз, энди матбуот ўладими?» Мен унга шундай жавоб қайтардим: «Шошилманглар, матбуот ҳали узоқ яшайди! Чунки ахборот майдонида матбуотнинг ўз ўрни бор. Янгича шароитларга мослашиш, ўқувчига керакли ва қизиқарли мавзуларни профессионал тарзда ёритиши керак, – дейди «Ҳуррият» газетаси бош муҳаррири Қулмон Очил.

    Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистондаги етакчи оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида фаолият юритаётган босма ва электрон ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Конференция иштирокчилари Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги ижодкорлар боғида бўлди. Шоирнинг мемориал музейида Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи муҳим манбалар билан танишди. Қувасой шаҳридаги «Водий тулпорлари» наслчилик мажмуасида амалга оширилаётган ишлар ҳам тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

    25.09.2018, 11:45   Изоҳ (0)   13371
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда Россия билан ҳамкорлик қилади

    25.09.2018, 11:30

    Нозимжон Мўминов «Ёшлар» телерадиоканалига вақтинча директор бўлди

    25.09.2018, 11:15

    Қозоғистон донни қайта ишловчилар иттифоқи раиси Ўзбекистон ёпилиб олиб, ўз тегирмон саноати тармоғини яратгани ҳақида гапириб берди

    25.09.2018, 11:05

    «Ўздонмаҳсулот» қолипли нон нархининг ошиши ва унинг тез бузилиши сабабларини маълум қилди

    25.09.2018, 10:55

    Устоз ва мураббийлар байрами куни муносабати билан экоҳафталик ўтказилади

    25.09.2018, 10:15

    Бухоронинг Қоракўл туманида газ кони топилди

    25.09.2018, 09:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойлик эр-хотин ажрашаётганда 29 та товуқни бўлиша олмади

    Дунё | 10 август, 23:59

    ChatGPT маслаҳати сабабли эркак жиннихонага тушиб қолди

    Дунё | 10 август, 23:35

    Путин Херсон ва Запорожье вилоятларидан рус қўшинларини олиб чиқмайди

    Дунё | 10 август, 23:15

    Илҳом Алиев Россияни Озарбайжон объектларига “мақсадли зарба бериш”да айблади

    Дунё | 10 август, 22:55

    Суперлига. “Сўғдиёна” “Машъал”дан устун келди

    Спорт | 10 август, 22:35

    Туркияда 6,1 магнитудали кучли зилзила юз берди (видео)

    Дунё | 10 август, 22:34

    NYT: Британия ярим йил махфий Фаластин режаси устида ишлади

    Дунё | 10 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.