Ўзбекистон МТРКнинг «Ёшлар» телерадиоканалига Нозимжон Мўминов вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Turon 24» хабар берди.
Нозимжон Мўминов бунга қадар «Ёшлар» телерадиоканали АЖ директорининг биринчи ўринбосари бўлган.
Нозимжон Мўминов 1976 йил Фарғона вилоятида туғилган. Фарғона давлат университети, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий бизнес мактабини тамомлаган.
Аввалроқ «Ёшлар» телеканалига раҳбарлик қилиб келган Мадамин Сафаров «O‘zbekiston 24» телеканалига директор этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)