Бухоро вилояти Қорокўл туманидаги «Андакли 1» излов-қидирув қудуғидан саноат миқёсидаги газ оқими олинди. Бу ҳақда ушбу излов-қидирув қудуғида иш олиб бораётган «Олот нефть ва газ қидирув экспедицияси» МЧЖ вакили «Дарё»га маълум қилди.
«Бухоро вилояти Олот туманида жойлашган «Олот нефть ва газ қидирув экспедицияси» МЧЖ томонидан Бухоро вилояти Қорокўл тумани ҳудудига қарашли «Андакли 1» излов-қидирув қудуғидан бурғилаш ишлари олиб борилиши жараёнида маҳсулдор қатламда очиқ ўзанда синов ишлари олиб борилиб саноат миқёсидаги газ оқими олинди.
«Андакли 1» излов-қидирув қудуғи кон деб эълон қилинди. Эндиликда бу майдонда излов-қидирув ишлари жадаллик билан олиб борилади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)