Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 2018 йилнинг 23 сентябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 22 сентябрь куни Гурлан туманида яшовчи Ш.О. маст ҳолда С.А.нинг Lacetti русумли автомашинаси Гурлан кўчасида эшиклари очиқ, калитлари ўзида қаровсиз ҳолда қолдирилганлигидан фойдаланиб, автомашинани ҳайдаб қочган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида Ш.О. автомашинани Жамбул кўчасида ҳайдаб кетаётганида вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)