Ўзбекистонда интеллектуал мулк масалалари бўйича суд ташкил этишилиши мумкин. Бу давлат раҳбарининг «Intelлектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ишончли таъминлаш кафолатларини кучайтириш тўғрисида»ги фармони лойиҳасида қайд этилган.
Қонунчиликка бунинг учун киритиладиган ўзгаришлар 2019 йил 1 июлигача ишлаб чиқилиши лозим.
Ҳужжатда Бош прокуратура ҳузуридаги департаментга интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш, мазкур соҳада қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш вазифаларини юклатиш кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)