Лола Каримова-Тиллаева Instagram’даги саҳифасида сохта аккаунтлар кескин кўпайганини билдирди.
«Охирги хафтада Instagram саҳифамда ботлар, яъни сохта аккаунт орқали обуна бўлувчилар сони кескин ошиб кетгани туфайли саҳифам созламасини ўзгартириб, уни ’приват’ тизимига ўтказишга мажбур бўлдик. Сўнгги бир неча кун давомида Instagram’даги саҳифамга ботлар томонидан янги очилган ўн мингдан ошиқроқ фейк, яъни сохта аккаунтларнинг обуна бўлгани кузатилди. Биздаги рақамларга кўра, ҳар бир неча дақиқа ичида янги-янги бот-аккаунтлар очилмоқда», дейилади Facebook’да қолдирилган хабарда.
Лола Каримова-Тиллаева барчага эътиборли бўлишни тавсия этган ва ахборот технологиялари бўйича жамоаси Instagram билан ҳамкорликда рўй бераётган ҳолатга ойдинлик киритаётганини маълум қилган.
Изоҳ (0)