Ўзбекистонда 2019 йил 1 апрелгача абитуриентларга бир вақтнинг ўзида бир нечта ОТМларга ўқишга кириш имкониятини берувчи, шунингдек, шартнома асосида ўқишга қабул қилиш квоталарини бекор қилувчи ҳужжат тайёрланиши керак, деб ёзади «Podrobno.uz» давлат раҳбари фармонига асосланиб.
Ушбу ҳужжатнинг тайёрланиши учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги масъулдир.
Унда илғор хориж амалиётини ўрганиш асосида янги олий таълим муассасаларини, шу жумладан, чет эл ва маҳаллий ОТМларнинг филиалларини, шунингдек, нодавлат олий таълим муассасаларини ташкил этишни кўзда тутиш режалаштирилмоқда.
Бундан ташқари, талабаларни тўлов-шатнома асосида ОТМларга қабул қилиш квоталари босқичма-босқич бекор қилинади. Хусусан, ОТМларга талабаларни тўлов-контракт асосида қабул қилиш квоталарини ОТМларнинг қуввати ва кадрларга эҳтиёждан келиб чиқиб мустақил белгилаш ҳуқуқини тақдим этиш режалаштирилмоқда.
Абитуриентларга эса бир вақтда бир нечта ОТМларга ҳужжат топширишга рухсат берилади.
Изоҳ (0)