Сингапурнинг Healthcare PTE фармацевтика компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўяди. Инвестициялар бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари С.Бекенов ва компания вакиллари ўртасида айни масалада музокара бўлиб ўтди, дея хабар беради ЎзА.
Healthcare PTE Осиё минтақасида етакчи фармацевтика компанияси ҳисобланади. Бугунги кунда компаниянинг Хитой, Камбоджа, Гонконг, Буюк Британия, Таиланд, Филиппин ва Қозоғистонда заводлари фаолият кўрсатмоқда.
Музокаралар давомида янги лойиҳа тақдимоти ўтказилган.
Ушбу лойиҳага кўра, биринчи босқичда 2018 йилнинг ўзидаёқ Ўзбекистонда компаниянинг 40 дан зиёд дори ва ёрдамчи воситаларни етказиб берувчи дистрибьюторлик маркази ташкил этилади.
2019—2020 йилларда мўлжалланган иккинчи босқичда мамлакатга компаниянинг ишлаб чиқариш ва қадоқлаш технологиялари келтирилиб, гепатит B, C ва ретровируслар, саратонга қарши дори воситалари, биостимулятор ва инъекцияларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Учинчи босқичда, яъни 2021—2022 йиллардан компаниянинг барча турдаги маҳсулотлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади.
Изоҳ (0)