• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Марказий Осиё транспорт стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф қилди

    Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов «Марказий Осиё халқаро транспорт коридорлари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар» халқаро анжумани очилишида сўзга чиқар экан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёда транспорт тизимини ривожлантириш бўйича таклифларини санаб ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Биринчидан, Жаҳон, Осиё тараққиёт ва Ислом тараққиёт банклари, бошқа халқаро институтлар кўмагида Марказий Осиё минтақавий транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш ва унинг асосида Марказий Осиё транспорт тизимларини барқарор ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларини қабул қилиш.

    Иккинчидан, минтақа мамлакатлари аъзо бўлган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида транспорт ташувларининг интеграциялашган бошқарув тизимини яратиш.

    Учинчидан, транспорт-логистика соҳасидаги муаммоларнинг тузилмавий ечимларини мувофиқлаштирувчи Марказий Осиё давлатлари транспорт коммуникациялари бўйича минтақавий кенгаш ташкил этиш.

    Тўртинчидан, Халқаро сайёҳлик ташкилоти билан ҳамкорликда Марказий Осиёда туристик хабларни яратиш.

    «Марказий Осиёнинг йирик халқаро бозорларни боғловчи муҳим геостратегик ўрнини ҳисобга олган ҳолда, транспорт коридорлари тизимида минтақамиз интеграциясини тезлаштириш мақсадида мамлакатларимиз кучларини бирлаштириш муҳим аҳамият касб этади», — деди ҳукумат раҳбари.

    Унинг маълумотларига кўра, денгиз йўлларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаган минтақа давлатларининг транзит ва транспорт харажатлари экспорт маҳсулотлари қийматининг 70−80 фоизгача қисмини ташкил этмоқда. Божхона жараёнлари такомиллашмагани сабабли товарларни ташиш вақти 40 фоизгача узаймоқда.

    БМТ экспертлари ҳисоб-китобларига кўра, Марказий Осиё давлатлари кооперацияси натижасида минтақавий ЯИМ ҳажми 10 йил ичида энг камида икки баробаргача ортиши мумкин, деди Вазирлар Маҳкамаси раҳбари.

    У минтақа давлатларининг халқаро ташувлар тизимлари, жумладан, денгиз йўлларига интеграциялашувига тўсқинлик қилаётган омилларни ва яна нималар қилиш лозимлигини санаб ўтди:

    «Энг аввало Марказий Осиё транспорт алоқасини ривожлантиришга қаратилган ягона ёндашув йўқ, тўсиқларни бартараф этиш, виза, транзит ва божхона жараёнларини соддалаштириш, тариф сиёсатини нормаллаштириш, минтақа давлатлари транспорт инфратузилмаларини такомиллаштириш, самарали транспорт коридорларини шакллантириш лозим».

    Жаҳон банки логистика самарадорлиги индексига кўра, Марказий Осиё 160 давлатдан иборат рейтингда қуйи ўринларни эгаллаган. Буларнинг барчаси ҳудуд транспорт сектори рақобатбардошлигини пасайтиради, дея қўшимча қилди Абдулла Арипов.

    20.09.2018, 16:15   Изоҳ (0)   10223
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳади Сулейманпур Тошкентга келди

    20.09.2018, 15:45

    Тошкентда писта ёғи олиб беришни ваъда қилиб, 43 минг долларни ўзлаштирган шахс ушланди

    20.09.2018, 15:25

    Тошкентда транспорт-транзит масалалари бўйича халқаро конференция бошланди

    20.09.2018, 15:15

    Тошкент вилояти божхоначилари 37,7 минг долларни олиб ўтмоқчи бўлган шахсларни тўхтатди

    20.09.2018, 15:10

    «Самарқандшаҳаргаз» собиқ ходими фуқаронинг 600 минг сўм пулини ўзлаштирди

    20.09.2018, 14:30

    Самарқандда 8 ой ичида 539 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди

    20.09.2018, 13:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Грузияда 7 та НАТО давлати иштирокида ҳарбий машғулотлар бошланди

    Дунё | 27 июл, 23:45

    Польша Тайвандан дрон харид қилиш бўйича Европада етакчига айланди

    Дунё | 27 июл, 23:10

    Хитой сунъий интеллект хавфсизлиги борасида глобал ҳамкорликка чақирди

    Дунё | 27 июл, 21:57

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.