Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситалари, шунингдек, газ тўлдириш станциялари техник ҳолатини тўлиқ инвентаризациядан ўтказишга кўрсатма берди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Шунингдек, табиий газга ишлайдиган қозонхоналар, печлар ва бошқа жиҳозлар текширувдан ўтказилади. Бу йўналишдаги ишлар учун бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов масъул этиб белгиланган.
Инвентаризация натижалари бўйича газда ишлайдиган автотранспорт воситалари, газ тўлдириш станциялари, қозонхоналар ва бошқа жиҳозлардаги аварияларнинг олдини олишга қаратилган «йўл хариталари» ҳукумат тасдиғига киритилади.
Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни Бухоро вилояти, Когон тумани ҳудудидан ўтувчи «Ғузор—Бухоро—Нукус» А-380 автотрассасининг 201-километрида Isuzu автобусида газ баллони портлаши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 21 киши жароҳатланди.
Изоҳ (0)