Хатирчи туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан «Зарафшон» МФЙ ҳудудида ўз уйида қиморхона фаолиятини йўлга қўйган фуқаронинг қилмишлари фош этилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Маҳаллада истиқомат қилувчи С.Р. ўз уйида пул тикиб карта ўйнашни ташкил этган ва қиморбозлар учун барча шарт-шароитларни яратиб берган. Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу хонадонда уй эгаси билан бирга яна олти киши қимор ўйини устида қўлга олинди.
Тадбир давомида қиморбозлардан 3 миллион 230 минг сўм пул холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинди. Ҳуқуқбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 278-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)