Ўзбекистонда «Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди, деб ёзади Norma.
Ҳужжатга мувофиқ, ядро материаллари, қурилмалари ва сақлаш пунктлари — чекланган даражада қўлланила оладиган объектлар. Уларга давлат ёки Президент томонидан тасдиқланган рўйхатдаги юридик шахс эгалик қилади.
Атом энергетикасини тартибга солиш соҳасидаги ваколат чегаралаб қўйилади. Қонун лойиҳасида Президент, Вазирлар Маҳкамаси, «Ўзатом» агентлиги ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви органларининг ваколатлари келтириб ўтилган.
Атом энергетикаси объектларидан фойдаланиш, ядро қурилмаларини жойлаштириш ва жиҳозлаш тартиби алоҳида белгилаб қўйилди.
Изоҳ (0)