Бугун, 19 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар темир йўллари маъмуриятлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Учрашув якунларига кўра баённома имзоланиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари 20—21-сентябр кунлари «Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: амалга оширилмаган имкониятлар ва стратегик истиқболлар» мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этади.
Изоҳ (0)