Сурхондарё вилоятининг Узун туманида 17 сентябрь куни «Оқ остона» маҳалласида яшовчи Т.Б. маҳалла ҳудудида жойлашган ички ишлар таянч пунктига келиб, хизмат олиб бораётган туман ИИБ ходими С.М. билан можарога борди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
У «Сен ишламаяпсан, менга газ баллон олиб бермаяпсан», деб шовқин кўтарган вақтида С.М уни тартибга чақиради.
Т.Б. шундан сўнг ходимнинг бош қисмига тош билан уриб, тан жароҳати етказади. Оқибатда ходим касалхонага ётқизилди.
Т.Б. ушланган. Суриштирувни прокуратура олиб бормоқда.
Изоҳ (0)