Шавкат Мирзиёев 27—28 сентябрь кунлари Тожикистонга боради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати раҳбари Комил Алламжонов маълум қилди.
Ташрифнинг биринчи куни Шавкат Мирзиёев қатор икки томонлама тадбирларда қатнашади.
28 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Душанбе шаҳрида МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этади. Тор ва кенг доираларда музокаралар ўтказилиши, қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)