Европа комиссияси Ирландияга қарши суд даъвосини қайтариб олишни режалаштирмоқда. Бунга мамлакат томонидан Американинг Apple компаниясидан тўланмаган 14,3 миллиард евро миқдоридаги солиқнинг ундириб олингани сабаб бўлган. Бу ҳақда рақобат масалалари бўйича Европа комиссари Маргрет Вестагерга таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Вестагернинг маълум қилишича, Ирландия молия вазири 14 миллиард евро миқдоридаги тўланмаган солиқ тўлиқ тўланганини тасдиқлаган. Шу тариқа комиссия суд ишини ёпиши мумкин.
Хабар берилишича, Ирландия ҳукумати Apple’дан 13,1 миллиард доллар миқдорида тўланмган солиқ ва 1,2 миллиард доллар миқдорида уларнинг фоизини ундириб олган. Тўланган маблағлар Ирландияда алоҳида ҳисоб рақамда сақланмоқда. Бу маблағлар Apple ва Еврокомиссия қарорига нисбатан Ирландия ҳукумати аппеляциясининг кўриб чиқилиш муддати тугагунча ана шу ҳисоб рақамда туради.
Изоҳ (0)