ТАТУ талабаси Муҳаммадали Калонов Ўзбекистондаги илк ақлли сумкани яратди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг "Янги давр" дастурига таяниб, Uz24 хабар берди.
Ихтиро муаллифининг сўзларига кўра, ушбу сумка орқали ота-она ўз фарзандининг қаерда эканидан бохабар бўлиб туради.
Бунинг учун сумкага сим-карта жойлаштирилади ва керакли рақамлар киритилади. Сумкадаги қурилмада махсус дастур ўрнатилган бўлиб, у дастлаб қўнғироқни аниқлайди. Кейин қўнғироқларга жавоб тариқасида манзилни SMS тарзида юборади.
Изоҳ (0)