GM Uzbekistan’нинг очиқ осмон остидаги автосалонларида 2 кун ичида 100 дона автомобиль сотилди. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.
15−16 сентябрь кунлари бўлиб ўтган «Очиқ осмон остидаги савдолар»да 38 дона Cobalt, 30 дона Lacetti, 28 дона Spark ва 3 дона Nexia автомобиллари сотилган. «Савдо бўйича фаоллик Тошкент, Бухоро, Наманган, Қўқон ҳамда Фарғона шаҳарларида қайд этилди», — дейилади хабарда.
Шунингдек, Тошкентдаги автосалонлардан бирида бир дона Malibu автомобили ҳам сотилди. «Очиқ осмон остидаги савдолар»га қўйилган барча автомобиллар «45 дақиқада автомобиль!» акцияси бўйича сотилмоқда.
Изоҳ (0)