Қозоғистон парламенти сенати раиси Касим-Жомарт Токаев Twitter’даги расмий аккаунтида ёшларни дабдабали тўйларни ўтмишда қолдиришга чақириб, мақтанчоқлик билан қилинаётган исрофгарчилик ва ҳашамат кишини жонидан тўйдирганини айтди, деб ёзади Sputnik.
«Ўзбеклар, турклар, туркманлардан намуна олиб, миллий анъаналарга урғу бериш керак», — деди Токаев.
Эслатиб ўтамиз, августда Ўзбекистон Сенати Кенгашининг мажлисида «Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларида Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиялар тузиш тўғрисида»ги қарор қабул қилинган эди.
Изоҳ (0)