Жорий йилнинг 18 сентябрь куни эрталаб соат 08:30 ларда Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи Бухоро—Қоровулбозор магистрал йўлида 26 нафар йўловчиси бўлган автобуснинг йўл транспорт ҳалокатига учраши ва газ балонининг портлаши натижасида, 4 киши воқеа жойида, 1 киши эса касалхонада вафот этди. Бу ҳақда «Дарё»га ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
5 нафар оғир беморлар РСҲТЁИМ Бухоро филиалига ётқизилди. 7 нафар беморнинг аҳволи ўрта оғирликда, 9 нафарининг аҳволи енгил бўлиб, улар Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Жароҳатланганларга шошилинч ёрдам кўрсатиш учун барча зарурий чоралар кўрилиб, РСҲТЁИМдан хирург, нейрохирург ва реаниматолог мутахассислари санавияция тармоғи орқали юборилган.
Ҳозирда жабрланганларнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар аниқланмоқда.
Автоҳалокат сабаблари ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилган.
Изоҳ (0)