Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигида АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг иқтисод ва бизнес бўйича биринчи ўринбосари Брайан МакФитерс билан учрашув бўлиб ўтди, деб ёзади Spot.
Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши бўйича музокаралар жараёнини қайта тиклаш, Марказий Осиёда минтақавий иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари масалаларини, шунингдек, 15—19 октябрь кунлари «Ўзбекистонда АҚШ бизнеси ҳафталиги»ни ўтказишга тайёргарлик ишларини муҳокама қилди.
«АҚШ бизнеси ҳафталиги» биринчи марта Ўзбекистонда ташкил қилинади.
Ҳафталик доирасида АҚШ ва Марказий Осиё Мамлакатлари ўртасида Савдо ва инвестициялар бўйича битим Кенгаши мажлиси, Марказий Осиё савдо форуми ва Ўзбекистон-Америка бизнес форуми ўтказилади.
Изоҳ (0)