Бугун, 18 сентябрь куни соат 08:30 ларда Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудидан ўтувчи Бухоро—Қоровулбозор магистрал йўлида автобуснинг газ балони портлаши натижасида 4 киши воқеа жойида, 1 киши эса касалхонада вафот этди. Telegram’даги Bukhara Info канали портлаш содир бўлган автобус суратларини эълон қилди.
Суратлардан портлаш содир бўлган автобус оқ рангли Isuzu эканлиги ойдинлашади. Сурат остидаги изоҳлардан бирида метан газ баллони портлагани ёзилган.
ФВВ берган расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. 21 киши турли даражада жароҳат олган, улардан 5 нафарининг аҳволи оғир. Ҳодиса содир бўлган пайтда автобус салонида жами 26 киши бўлган.
Ҳозирда жабрланганларнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар аниқланмоқда.
Автоҳалокат сабаблари ўрганиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилган.
Изоҳ (0)