• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Амир Темур отининг лақаби «Ўғлон» эди

    ЎзАда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси матбуот котиби Анвар Суюновнинг Соҳибқирон Амир Темурнинг оти ҳақидаги мақоласи чоп этилди. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Кўҳна мозийни йилқисиз тасаввур этиш қийин.

    Тўғрироғи, не-не қирғинларни бағрига босиб ётган ўтмиш саҳифаларида кўплаб жаҳонгирлар қаторида тарих мулкига айланган отлар изи бор. Дейлик, ҳазрати Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам Буроқ, халифа Али Дулдул, фотиҳ Искандар Буцефал каби арғумоқлар билан эсланади. Отчилик тарихи тадқиқини ушбу қадимий отлар силсиласида таҳлил қилганда кўҳна дунё йилқичилиги намоён бўлади. Яъни-ки, Буцефалу Буроқлар тимсолида араб ва фриз отларининг ўтмиш қаърига сингиб кетган селексияси бўй кўрсатади. Ҳар икки тарихий зотнинг нечоғлик қадимий эканлигини далиллайди.

    Ана шу эски зотлар сирасида ўзбек элининг кўпминг йиллик қадрдони ҳисобланмиш қорабайир отлари ҳам борки, қуйида соҳибқирон Амир Темурнинг суюкли «Ўғлон» лақабли оти тимсолида ўрта аср қорабайирлари ҳақида сўз юритамиз.

    Дастлабки таъкид шуки, жаҳонгир бобомизнинг суюкли ва номдор отлари кўп бўлган. Лашкар эли мунтазам тоза қонли жангчи отлар билан таъминлаб турилган. Бунинг учун соҳибқирон давлати девонида «сипоҳсолар», «мирохур» каби лавозимлар жорий этилиб, улар атроф-жавонибдан энг кучли, энг сара синчи-сайисларни лашкар ўрдасига жамлаган. Синчилар уюрлардан келажаги порлоқ тойларни синлаб келтирса, сайислар ана шу тойлардан учқур арғумоқлар чиқарган. Ҳар бир отнинг қадами-ю жилови қатъий назоратда бўлган. Саркарда бобомизнинг Эронғу Турон, Ҳиндистону Гуржистон орасида шамолдан тез, қушдан илғор ҳаракатланишида синчи-сайислар меҳнати ётади аслида.

    Ўрта аср солномаларида Амир Темур ва темурий ҳукмдорларнинг муҳорабалари, турмуш тарзи билан боғлиқ кечмишларида от билан боғлиқ жуда кўп хотиралар қайд этилган. Шулардан бири «Ўғлон» ҳақидаги қайдлардир. У ҳақдаги дастлабки ва нисбатан тўлиқ маълумот Низомиддин Шомийнинг «Зафарнома»сида қуйидагича келади:

    – Амир Соҳибқирон ул вилоятнинг подшоҳлигини Тўқтамиш (Тўхтамишхон назарда тутилган – А.С) подшоҳга тақдим этди, асбоб-анжомларни муҳайё қилиб, уни ўша мамлакатда қолдирди, учқурликда шамолдан ўзувчи, тезликда сувдан ҳам ўт чақнатувчи «Ўғлон» номли бўз отини унга инъом қилди...

    Бу воқеалар 1379 йилда содир бўлади. Амир Темур кўмаги билан Оқ Ўрда тахтига ўтирган Тўхтамишхон (бироз ўтиб) яна бир чингизий Темур Малик ўғлон ҳужумига дош бера олмайди. Яна Самарқанд сари от қўяди. «Зафарнома»да бу жараёнлар мана бундай акс этган:

    – Кўп жанг ва муҳорабадан кейин Тўқтамиш ортига юз ўгирди ва одамлари-ю лашкаридан узоқлашиб қолди. Шундан сўнг амир (Амир Темур назарда тутилмоқда – А.С) берган отга миниб танҳо ўзи Амир Соҳибқирон ҳузурига йўл олди... Ул давлат соҳибининг узоқни кўрадиган муборак назари (шарофати) билан ул номдор от сабабли халос топди...

    Демак, Тўхтамишхонни муқаррар ўлимдан ана шу от сақлаб қолган. Шу арғумоқ уни ғанимларига етказмай, Самарқандга – соҳибқирон ҳузурига олиб келган. Демак, узоқни кўра биладиган давлат соҳиби ёш ҳукмдорга мустаҳкамланиб олиши учун чопганда қушдан ўтадиган ноёб йилқи ҳадя этган. Кўринадики, Амир Темур уни чиндан ҳам салтанатининг шимолий сарҳадларига ишончли волий этиб қўймоқчи бўлган. Бепоён шимол дашти тинч бўлса, дуру жавоҳирга бой Жанубни забт этиш ишлари осон кечган. Шу боис бағир босиб қолган тоза қонли арғумоғини тортиқ этган. Ҳофиз Абрунинг ёзишича, саркарда Тўхтамишга «Ўғлон»ни тортиқ қилаётиб шундай деган экан:

    – Бу отни авайлаб сақлагин. Кун келиб яраб қолади...

    Афсуски...

    Аввалига ота-ўғил киришгани ёш тождор пайт келиб мустақил ҳукм юритишни хоҳлаб қолади. Бу ҳам етмагандек, Амир Темур рақиблари билан хуфиёна тил бириктиради. Энг аянчлиси, соҳибқирон қўшини Эрон сари отланганда, Мовароуннаҳрга босқинчилик қилади.

    Натижада (ғазабга келган) соҳибқирон 1395 йили Терек дарёси бўйидаги муҳорабада Тўхтамишхон номини тарих саҳнасидан супуриб ташлайди. Надоматлар бўлсинки, ўтмишнинг кейинги саҳифаларида «Ўғлон» ҳақида бирор хабар учрамайди.

    Балки кейинги тарих топарлар қайдларидан чиқиб қолар...

    18.09.2018, 18:04   Изоҳ (0)   60468
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий Осиёдаги темир йўлнинг 18 фоизи Ўзбекистон ҳудудидан ўтади

    18.09.2018, 17:49

    Тожикистонда ҳамкорликдаги аксилтеррор машғулотларига старт берилди (фото)

    18.09.2018, 17:34

    Навоийда улфатининг машинасини шикастлаб, зарарни қоплашдан бош тортган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

    18.09.2018, 17:19

    Санкт-Петербургда «Россия оҳанглари» шиори остида дўстлик фестивали ўтказилди (фото)

    18.09.2018, 17:03

    Абдулазиз Комилов АҚШнинг халқаро диний эркинликлар бўйича элчисини қабул қилди

    18.09.2018, 16:47

    Қашқадарёда жиянига қўлланган қамоққа олиш чорасини ўзгартириш учун 2 млн сўм беришга уринган шахс ушланди

    18.09.2018, 16:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.