Навоий вилоятининг Кармана тумани, «Наврўз» МФЙда яшовчи И.Б. ИИБга мурожаат қилиб, етказилган моддий зарарни ундира олмаётганидан шикоят қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Аризачига кўра, шу йил 30 апрель куни И.Б. таниши, Навбаҳор туманида яшовчи А.Ш. билан бирга Кармана туманида жойлашган чойхонада спиртли ичимлик истеъмол қилади. Ухлаб қолган вақтида А.Ш. унинг Nexia русумли автомашинасини рухсатсиз ҳайдаб кетиб, Навоий шаҳрида йўл четидаги бетон тўсиққа уради.
А.Ш. машинани таъмирлатиб беришни ваъда қилгани сабабли И.Б. ички ишлар идораларига мурожаат қилмайди. Бироқ у етказилган моддий зарарнинг 4 279 000 сўмини тўлаб, қолган 11 миллион сўмини тўлашдан бош тортади.
Ҳолат юзасидан А.Ш.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)