Вьетнамда бўлиб ўтган Vietnam Electronic Weekend мусиқа фестивалига ташриф буюрган етти киши гиёҳванд модданинг ортиқча дозаси сабабли ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, бундай аломатлар билан касалхоналарга кўплаб кишилар келган. Уларнинг барчаси мусиқий тадбирга ташриф буюрган.
Полиция ҳозирча жабрланганларнинг аниқ сонини айта олмаяпти. Вазият эса «фавқулодда жиддий» деб ҳисобланмоқда.
Ҳодиса тафсилотлари ва одамларнинг ўлимига сабаб бўлган гиёҳванд модда тури ҳозирча ошкор қилинмаяпти.
Vietnam Electronic Weekend Вьетнамдаги энг йирик мусиқа фестивали ҳисобланади. Фожиа юз берган куни фестивалга жами беш минг киши ташриф буюрган.
Изоҳ (0)