АҚШнинг Денвер шаҳрида жуда кам учрайдиган мавжудот — қўлоёқ туғилди, деб хабар беради «Zakon.kz».
«Қўлоёқ боласи жуда хунук, лекин у жуда ёқимли кўринади»,—дейилади хабарда.
Янги туғилган жонивор Гарри Поттер ҳақидаги китоблар қаҳрамонидек Нимфадора Тонкс лақабини олди. Қўлоёқчанинг онасини эса китобдагидек Беллатрикс Лестранж деб аташади.
Қўлоёқларнинг бу турини 1780 йилда Мадагаскарда тадқиқотчи Пьер Соннер аниқлаган эди.
Изоҳ (0)