«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқарув раиси ўринбосари — «Паррандасаноат» уюшмаси кенгаш раиси Яшин Абдураззоқов Туркия ҳамкорлик ва координация агентлигининг (TIKA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Али Иҳсан Чаглар билан учрашди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Учрашувда республикада паррандачиликни ривожлантириш, соҳада малакали мутахассислар тайёрлаш ва аҳоли хонадонларида касаначилик усулида паррандачилик маҳсулотларини етиштириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳақида сўз борди.
Шунингдек, паррандачилик маҳсулотларини экспорт қилишга кўмаклашиш, хусусан, паррандачилик маҳсулотларида ўзбек брендини яратишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама этилди.
Маълумот учун, TIKA томонидан шу кунгача Ўзбекистонда 23,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 700 та лойиҳа молиялаштирилган.
Изоҳ (0)