19 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар темир йўллари маъмуриятлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
Учрашув якунларига кўра баённома имзолаш режалаштирилмоқда.
20—21 сентябрь кунлари ШҲТга аъзо давлатлар делегациялари «Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: амалга оширилмаган имкониятлар ва стратегик истиқболлар» мавзусидаги халқаро конференция ишида иштирок этади.
Изоҳ (0)