Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Умид Шодиев ташкилот бош директори Одри Азулега ишонч ёрлиқларини топширди, деб ёзади «Газета.uz».
Суҳбат чоғида Ўзбекистон раҳбарияти ташкилот билан, шу жумладан, республиканинг бой тарихий-маданий меросини асраш ва ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва алоқаларни мустаҳкамлашга катта аҳамият бераётгани қайд этилди.
Одри Азуле ўзбек халқининг анъанавий ва маданий қадриятларини ривожлантириш бўйича сиёсатни, шунингдек, Шаҳрисабзда бўлиб ўтган Халқаро мақом санъати форуми якунларини юқори баҳолади. У Ўзбекистон маданияти бутунжаҳон меросининг муҳим қисми эканлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Умид Шодиев Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий элчиси этиб августда тайинланган эди. Бунгача (2008 йилдан) Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси Лола Каримова-Тиллаева бўлган. У ушбу лавозимни тарк этиши ҳақида 2 февраль куни маълум қилган эди.
Изоҳ (0)