АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасида алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Сэм Браунбек бошчилигидаги делегация 17 сентябрь куни Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
АҚШ делегацияси ташрифи доирасида Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида «Диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади.
Унда мамлакатнинг қатор вазирлик ва идоралари мутасаддилари, фуқаролик жамияти институтлари, диний конфессиялар вакиллари иштирок этади.
Тадбир доирасида Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ва АҚШнинг Глобал ҳамкорлик институти ўртасида меморандум имзоланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ делегацияси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Изоҳ (0)