Тожикистоннинг Asia-Plus нашри «Салом, қўшнилар!» лойиҳаси доирасида Тошкент оши ҳақида видеолавҳа тайёрлади. Лавҳа Тошкентдаги Ўрта Осиё ош марказида олинган. Бу ерга ҳар куни камида 3000 киши ош ейишга киради.
«Энг мазали ўзбек паловининг сири шундан иборатки, бу ерда ошга сара Хоразм гуручи, «мушак» навидаги сариқ сабзи ва ноёб «жайдари» зотли қўй гўшти солинади. Шунингдек, Челакдан келтириладиган Самарқанд майизи ҳамда ош безаладиган қайнатилган тухум ва қази овқатга тансиқ таъм беради», — дейилади мақолада.
Изоҳ (0)