14 сентябрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманида республикада илк бор ёзувли пиёдалар йўлакчаси пайдо бўлди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
Байналмилал кўчаси Меҳрибонлик уйининг қаршисидаги Байналмилал-Бунёдкор чорраҳасидаги пиёдалар йўлакчасида телефон ва наушниклардан фойдаланмаслик бўйича ўзига хос эслатма тарзида ёзув қайд этилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимининг маълум қилишича, бу ҳукумат қарори билан белгиланган — ҳафтанинг ҳар жума куни «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» доирасида амалга оширилди.
Шу куни ҳудудларда ЙПХ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва пиёдаларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш маданиятини юксалтириш бўйича тарғибот ишлари ўтказилади, буклетлар тарқатилади.
Изоҳ (0)