Жорий йил 9 сентябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи О.Х. ва Ё.М. «Эргашхон» хусусий корхонаси ҳудудида ўзаро жанжал сабаб Мундиён қишлоғида яшаган М.А. танасининг турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида М.А.нинг соғлиғи ёмонлашиб, касалхонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 13 сентябрь куни вафот этган.
О.Х. ва Ё.М. ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)