Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Беларусь таълим вазири Игорь Карпенко бошчилигида олий таълим муассасалари ректорлари ва мутахассисларидан иборат делегация қабул қилинди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.
Учрашувда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов беларуслик ҳамкасби билан икки давлат ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш йўлидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, замонавий йўналишлар ва мутахассисликларда бакалавр, магистрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро тажриба алмашиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Игорь Карпенко Беларусь давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилган қўшма факультет ва Ўзбек-Беларусь маданий-маърифий марказининг очилиш ишларининг бориши билан танишиш мақсадида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ҳам бўлди.
Изоҳ (0)