Жорий йил 12 сентябрь куни соат 16:30 атрофида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори ҳайдовчиси уяли телефон орқали гаплашиб кетаётган Lacetti Gentra русумли автомобилни тўхтатди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳайдовчи ушбу ҳуқуқбузарлик юзасидан баённома расмийлаштирмаслиги учун инспекторга пора беришга уринди. Инспектор эса «келишиш»дан қатъиян бош тортди.
У баённома тузаётганда ҳайдовчи Шероз Б. инспекторнинг автомобили салонига 28 минг сўм ташлаб қўяди.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри прокуратураси томонидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси («Пора бериш») бўйича жиноий иш қўзғатилди
Изоҳ (0)