2018 йилнинг январь-август ойларида жами 776,7 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот маҳсулотлари 586,3 миллион АҚШ долларига экспорт қилинди (ўсиш суръати 60,0 %). Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида айтилади.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт таркибига қаралса, 2018 йилнинг январь-август ойларида 487,7 минг тоннадан кўпроқ сабзавотлар 218,8 миллион АҚШ долларига ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 253,7 минг тоннага кўп миқдорда экспорт қилинган.
Шунингдек, 204,5 минг тонна мева ва резаворлар 289,6 миллион АҚШ долларига экспорт қилинган бўлиб, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан нисбатан 38,7 минг тоннага кўпдир.
Республикада етиштирилган мева ва сабзавот маҳсулотларининг асосий бозорлари экспорт географияси қуйидагича:
Изоҳ (0)