Skoda компанияси Kodiaq RS спорт кроссовери акс этган видеони эълон қилди. Автомобиль Skoda тарихидаги энг кучли дизель двигатели билан жиҳозланган автомобиль бўлди, унинг қуввати 239 от кучига тенг. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Автомобилга мослаштирилган DCC шинаси ўрнатилган. У тўлиқ узатмали бўлиб, бошқарув режимини алмаштирувчи Driving Mode Select тизимига эга.
Бу модель юриш режимига боғлиқ ҳолда мотор овозини ўзгартирувчи Dynamic Sound Boost тизими ўрнатилган бренднинг биринчи автомобили бўлган.
Двигатель роботлаштирилган тезлик узатиш қутисида ишлайди. Кроссовер 6,5 сонияда 100 км/соат тезликка эришади. Автомобилнинг энг юқори тезлиги эса соатига 230 километрни ташкил қилади.
Изоҳ (0)